8 МАРТ - байрами муносабати билан "Шарқ" НМАК бош директори табриги!
Хурматли аёллар,
Сизларни ушбу Халқаро хотин-қизлар байрами - 8 март билан ўзимнинг номимдан хамда "Шарқ" компанияси жамоаси номидан чин дилдан табриклашга ижозат бергайсиз! Сизларга оилавий бахт, сихат саломатлик, ишларингига омад тилаймиз!
Ҳурмат билан,
“Шарқ” НМАК Бош директори А.Гулямов,
Тошкент ш.
06.03.2018 йил
НАВРЎЗ БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИК!
НАВРЎЗ байрами билан барча юртдошларимизни табриклаймиз! Ушбу байрам барча миллат ва дин вакилларига бирдек яқин ва қувончлидир.
Барчангизга соғлик-саломатлик, кўтаринки руҳият, фаровонлик, хайрли ишларингизда омад ва самимий муваффақиятлар тилаймиз!
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош директори А.Гулямовнинг сўзлаган нутқи
Тошкент ш.
12.09.2016 йил
ҚУРБОН ҲАЙИТ БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИК!
Ийдул Азҳа – қурбонлик байрами билан барча юртдошларимизни табриклаймиз! Ушбу байрам барча миллат ва дин вакилларига бирдек яқин ва қувончлидир.
Барчангизга соғлик-саломатлик, кўтаринки руҳият, фаровонлик, хайрли ишларингизда омад ва самимий муваффақиятлар тилаймиз!
Юклаб олиш DOC (13 КБ)
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош директори А.Гулямовнинг сўзлаган нутқи
Тошкент ш.
05.09.2016 йил
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 25 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК
Ҳурматли юртдошлар!
Компаниямиз жамоаси барча ватандошларимизни Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади!
Ватанимиз гулласин, яшнасин, тинчлигимиз абадий бўлсин! Барчангизга бахт, омад ва эсон-омонлик тилаймиз!
Юклаб олиш DOC (13 КБ)
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош директори А.Гулямовнинг сўзлаган нутқи
Тошкент ш.
04.07.2016 йил
РАМАЗОН ҲАЙИТ МУБОРАК
Муҳтарам юртдошлар!
Барчангизни мусулмон оламининг муқаддас байрами – Рамазон ҳайити билан чин юракдан табриклаймиз!
Қалбингиз ва хонадонингизни Ислом ва маънавият нури ҳеч қачон тарк этмасин! Мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият ва бахт-омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Эътиборингиз учун катта рахмат!
Юклаб олиш DOC (12 КБ)
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош директори А.Гулямовнинг сўзлаган нутқи
Тошкент ш.
27.06.2016 йил
МАТБУОТ ХОДИМЛАРИГА ТАБРИК
Ҳурматли ҳамкасблар!
“Шарқ” компанияси жамоаси барча нашриёт ва матбуот ходимларини 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этади! Барчангизга муваффақият, фаровонлик ва янги ижодий ютуқлар тилаймиз!
Эътиборингиз учун катта рахмат!
Юклаб олиш DOC (12.58 КБ)
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош директори А.Гулямовнинг “Алишер Навоий: қомусий луғат” номли китоб чоп этилиши муносабати билан ўтказилган тақдимотдаги сўзлаган нутқи
Тошкент ш.
02.06.2016 йил
Ҳурматли бугунги тақдимотимиз иштирокчилари, китобхонлар, азиз меҳмонлар!
Мазкур йилда мамлакатимиз ва дунё бўйлаб ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ватанимиз тарихи ва миллий адабиётимиз саҳнасида ўчмас сиймо саналган, Президентимиз таъбири билан айтганда, шоирларнинг султони бўлган мутафаккир бобомиз ижоди қарийб олти асрдирки миллатимизни маънавий камолотга чорлаб келмоқда.
Ушбу қутлуғ санани муносиб нишонлаш ҳамда халқимизга, айниқса ёшларга Алишер Навоий даҳосини янада кенгроқ таништириш ва сингдириш мақсадида бизнинг компаниямиз томонидан икки жилддан иборат “Алишер Навоий: қомусий луғат” номли муҳташам китоб чоп этилиб, кенг китобхонлар ҳукмига ҳавола этилди. Ҳар бири 500 саҳифадан ортиқ бўлган китоб мазмун-мундарижаси, мукаммал дизайни билан замонавий матбаачиликнинг барча талабларига тўлиқ жавоб беради.
Эътиборингиз учун катта рахмат!