Юклаб олиш PDF (16.3 КБ)
27 июн - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами.
Компания раҳбари матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу касбий байрам билан табриклади. Ушбу байрамга тариқа сифатида компаниянинг бадиий, болалар ва бошқа жанрлардаги адабиётларига навбатдаги имтиёзлар, 20 фоизлик чегирмалар тақдим этилди.
21 март 2017 йил
"Шарқ" нашриёт-матбаа компанияси жамоаси барча юртдошларни "Наврўз" байрами билан чин дилдан табриклайди.
Байрам муносабати билан компания худудида бир қатор тадбирлар уюштирилмоқда. Бундан ташқари байрам тухфаси сифатида компанияда нашр этиладиган барча адабиётларга навбатдаги имтиёзлар эълон қилинди.
12 сентябр 2016 йили.
Ҳурматли юртдошлар! Ийдул Азҳа – қурбонлик байрами билан барча юртдошларимизни табриклаймиз! Ушбу байрам барча миллат ва дин вакилларига бирдек яқин ва қувончлидир. Барчангизга соғлик-саломатлик, кўтаринки руҳият, фаровонлик, хайрли ишларингизда омад ва самимий муваффақиятлар тилаймиз!
05 сентябр 2016 йили.
Ҳурматли юртдошлар! Компаниямиз жамоаси барча ватандошларимизни Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади! Ватанимиз гулласин, яшнасин, тинчлигимиз абадий бўлсин! Барчангизга бахт, омад ва эсон-омонлик тилаймиз!
29 август 2016 йили.
Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан:
Ҳакимов Ғуломжон Ғафурович - “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси касаба уюшма қўмитаси раиси
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан;
Маҳкамова Ирода Турғунбоевна - “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси муқовалаш цехи машинисти
“Шуҳрат” медали билан тақдирландилар.
«Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони билан матбаа соҳаси вакиллари ҳам тақдирланди. Жумладан, “Шарқ” нашриёт-матбаа компанияси қуйидаги ходимлари мукофотланди:
- Гулямов Отабек Уткурбекович – бош директор;
- Джумабаев Равшан Таджиматович – бош директор ўринбосари;
- Маткаримова Ойгуль Сабуровна – кадрлар бўлими бошлиғи.
Мукофотлар тантанали равишда компания бош директори томонидан меҳнат жамоаси иштирокида тақдим этилди.
22 август 2016 йили.
«SHARQ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан тақдим этилаётган энг сара адабиётларимиз Сиз учун. Эндиликда компаниямиз сайти орқали китобларни Онлайн тарзда буюртма беришингиз мумкин. Фақатгина 25 августдан 25 сентябрга қадар барча турдаги китоблар учун 10 фоизли чегирмалар тақдим этилади. Сайтимиз орқали ушбу адабиётларни чегирмали нархларда сотиб олинг ва байрамни биз билан бирга нишонланг!
15 август 2016 йили.
«Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб «Бунёдкорлик тимсоли» деб номланган албомли китобни тақдим этди. Ушбу китоб мамлакатимиз фахри ва саноатимизда етакчилардан бўлган Навойи кон-металлургия комбинатининг бутун фаолиятига бағишланган.
8 август 2016 йили.
Шу йилнинг 20 майдан 1 сентабрга қадар компания томонидан чоп этилган энг сара адабиётларни 20 % лик чегирма билан харид қилинг ва яқинларингизга ҳадя этинг. Бизнинг китобларимиз Сизга яхши кайфият бахш этсин.
1 август 2016 йили.
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси интернет дўконимизда янги китоблар савдога қўйилганини маълум қилади. Бизнинг интернет дўконимизга ташриф буюринг ва китобларни чегирма нархларда харид қилинг.
25 июл 2016 йили.
“Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган янги китобини нашрдан чиқаришга тайёрланмоқда. Ушбу китоб тўғрисида тўлиқ маълумотни тез кунда бизнинг веб-сайтимиздан олишингиз мумкун бўлади.
18 июл 2016 йили.
2016 ўқув йили бошларига келиб “SHARQ” Нашриёт-матбаа компанияси мактаб таълими учун дарсликлар ишлаб чиқариш бўйича зиммасига юкланган масъулиятли вазифани жадаллик билан бажармоқда. Ёз мавсуми тиғиз муддатларида ўқувчилар учун 5 миллион нусхадан зиёд дарсликлар ва 115 000 нусхадан кўпроқ услубий қўлланмаларни чоп этишга муяссар бўлдик. Биз, шунингдек, дарсликлар бадиий безатилиши ва матбаа ижросини сезиларли яхшилашга эришдик. Бу нарса шрифтлар, ранглар, иллюстратив безакларни танланишида ва фойдаланилган матбаачилик материаллари сифатида ўз аксини топмоқда.
4 июл 2016 йили.
Муҳтарам юртдошлар! Барчангизни мусулмон оламининг муқаддас байрами – Рамазон ҳайити билан чин юракдан табриклаймиз! Қалбингиз ва хонадонингизни Ислом ва маънавият нури ҳеч қачон тарк этмасин! Мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият ва бахт-омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! Ҳурмат билан, О. Ў. Ғуломов “SHARQ” НМАК Бош директори.
27 июн 2016 йили.
“Шарқ” компанияси жамоаси барча нашриёт ва матбуот ходимларини 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этади! Барчангизга муваффақият, фаровонлик ва янги ижодий ютуқлар тилаймиз!
21 июн 2016 йили.
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида “Апишер Навоий қомусий луғати” номидаги асар нашрдан чиқарилди.
5 май 2016 йили.
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси 15-44 фоиз акциялар пакети сотилишини эълон килади.
21 март 2016 йили.
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси юртимиз меҳмонлари ҳамда юртдошларимизни “Наврўзи олам” байрами билан чин дилдан муборак этади ва “Баҳорий акция” ни эълон қилади.
19 январ 2016 йили.
“Шарқ” компаниясида Aster EL ип тикув дастгоҳининг монтаж ишлари якунланиб муваффақиятли ишлаб чиқаришга топширилди. Ушбу ускуна хар хил қалинликдаги дафтарлардан иборат бўлган китоб блокларини ип билан тикиш вазифасини бажаради. Ускунанинг ишга туширилиши натижасида компания рахбарияти томонидан унинг техник имкониятлари юқори бахоланди.
10 май 2015 йили.
ХАЛҚАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИ
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси 2015 йил 10-12 июнь кунлари “Узэкспомарказ” МКК” АЖда ўтказиладиган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида иштирок этади. Ушбу ярмаркадан кўзланган асосий мақсад республикамиз саноат тармоқлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ва маҳаллийлаштириш дастури асосида маҳаллий хом-ашёлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантиришдан иборатдир.
Барча ишбилармон ва тадбиркорларни бизнинг стендга таклиф этамиз, у ерда Сиз компаниямиз томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотларимиз хамда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё турлари билан танишишингиз мумкин.
12 марта 2014 йил.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2014 йилнинг I ярми учун “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га асосан 2014 йилнинг 12 март куни пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Шарқ” НМАК “Соғлом бола йили”да болалар адабиёти мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказди. Анжуманда 100 га яқин соҳа вакиллари, телевидение, радиожурналистлари ҳамда ёзувчи ва шоирлар иштирок этдилар.
Анжуманда “Шарқ” НМАК Бош директори О.Ў. Ғуломов сўзга чиқиб, компания тарихи, бугунги нуфузи, эришган ютуқлари, соҳадаги ўзгаришлар, китоблар нашр этиш бўйича компанияда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, болалар адабиётига оид китобларни янада кўпайтириш, уларнинг сифатини яхшилаш борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Ўтган 2013 йилда Компания томонидан 27,5 миллиард сўмлик босма маҳсулотлар, шу жумладан: 9,3 миллиард сўмлик 75,0 миллион нусха газеталар, 1,15 млрд сўмлик 1,18 миллион нусха журналлар, 10,7 миллиард сўмлик 6,8 миллион нусха китоб маҳсулотлари, бинобарин, 5,1 миллиард сўмга 4,0 миллион нусха дарсликлар, 1,8 миллиард сўмлик 13,0 миллион нусха дафтарлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги қайд этиб ўтилди.
Тадбирда компания бош муҳаррири А. Аҳмедов, бош муҳаррир ўринбосари Н. Жўраев ва бўлим мудири Э. Маликовлар сўзга чиқиб, таҳририят томонидан қўйилган мақсад ва вазифалар, нашр режаси бўйича чоп этиладиган адабиётлар ҳақида маълумот бердилар.
Анжуманда атоқли ёзувчи ва шоирлар, жумладан, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тохир Малик, халқ шоири Анвар Обиджон ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Анжуман қизғин давра суҳбати асосида давом этиб, иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.